2017 йил 27 апрель куни институт “Мураббийлар” кенгаши ташаббуси билан академик гуруҳларда мураббийлар бошчилигида дарс ва тунги вақтларда “Интернет кафе” ва “Компьютер клублари”да бўлиши, маънавий-ахлоқий бузуқликни тарғиб этувчи сайтларга кириши ҳолатларини аниқлаш мақсадида рейтлар ташкил этилди. унга кўра талабаларнинг уяли алоқа телефонлари кўрикдан ўтказилди, интернет тармоғидан қай даражада фойдаланишлари, бўш вақтлари нималар билан шуғулланишлари бўйича текшириш ишлари олиб борилди. Бу каби назорат ишлари бевосита ота-оналари билан ҳамкорликда амалга ошириш лозимлиги қайт этилди ва уларнинг ота-оналари ҳам бу борада огоҳлантирилди. Талабаларнинг давомати, уларнинг дарсларга қатнашиши бўйича факультет деканлари билан бевосита алоқадорликда амалий ишлар олиб борилди. Давомати, ўзлаштириши паст бўлган талабаларнинг ота-оналари огоҳлантирилди ва бунга тегишли тартибда чора кўрилиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, талабалар турар жойида яшовчи талабаларнинг холидан мунтазам равишда мураббийлар, кафедра ўқитувчилари томонидан хабар олишлари (Тиллар кафедраси ўқитувчилари ТТЖда яшовчи талабалар билан олиб борилган амалий ишларининг фото сурати илова этилади) юзасидан ҳам назорат ишлари олиб борилди. Мазкур тадбирга жами 857 нафар талабалар ва 83 нафар мураббийлар ва 9 нафар раҳбар ходимлар жалб этилди.