2017 йил 6 май куни институт раҳбариятига бириктирилган Тошкент шаҳар Сергили туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчи ўқувчи-ёшлар ўртасида 9 май умумлақ “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори осита маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Шунингдек, Сергили туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”нинг моддий-техник бажасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларга шарт-шароитлар, дам олишларига имкониятлар яратиш мақсадида (“Меҳрибонлик уйи” раҳбариятининг 2017 йил 30 мартдаги 01-6/1-113-сонли хатига мувофиқ) 2 дона (скамейка) стул, 150 турдаги дори-дармонлар, мактабнинг ободонлаштириш ишлари учун 20 қоп цемент, 10 қоп оҳак, оч кул ранг краска ҳамда 30 метрли 15 диаметрли шланг тақдим (фотолавҳалар илова қилинади) этилди.
Маънавият ва маърифат бўлими ходими
Ашурова Нигора Хайитовна