Quantcast
Channel: Toshkent farmatsevtika instituti
Viewing all articles
Browse latest Browse all 2731

Тошкент фармацевтика институти талабалар турар жойида яшаш истагини билдирган талабаларни турар жой билан таъминлаш ҳолати хусусида

$
0
0

2019 йил 30 августда “Институт талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш тўғрисида”ги институт ректорининг 732-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва унга кўра ишчи гуруҳ (ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор, касаба уюшма қўмитаси раиси, Хотин қизлар қўмитаси раиси, “Мураббийлар кенгаши” раиси, мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи БТ етакчиси) тасдиқланди. Мазкур буйруққа асосан талабалар турар жойига талабаларни жойлаштиришда ишчи гуруҳ томонидан институтда таҳсил олаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон, турар жойга эҳтиёжманд, бундан ташқари асосан Тошкент шаҳрида яқин қариндошлари мавжуд бўлмаган ҳамда шаҳар ҳаётига мошлашиш жараёнини назоратга олиб туриш мақсадида 1-босқич талабаларига ва институт қошидаги академик лицей ўқувчиларига талабалар турар жойидан жой ажратилди.

Ҳозирги кунда 1-, 2- сонли талабалар  турар жойларига 550 нафар талаба жойлашган бўлиб, ундан 302 нафари қиз болаларни, 248 нафари ўғил болаларни ташкил қилади. Ушбу талабаларнинг 15 нафарини ногиронлиги бор талабалар, 27 нафари боқувчисини йўқотган талабалар, 163 нафар талабалар кам таъминлаган, 178 нафари Тошкент шаҳрида яқин қариндошлари бўлмаган вилоятлардан келган 1-босқич талабалар ва 20 нафар институт қошидаги академик лицей ўқувчилари эканлиги маълум бўлди. Талабалар турар жойига жойлаштирилган талабаларнинг вилоятлар кесимида тақсимоти қуйидагича: Қорақалпоғистон Республикасидан 52 нафар, Наманган вилоятидан 45 нафар, Қашқадарё вилоятидан 50 нафар, Навоий вилоятидан 39 нафар, Бухоро вилояти 51 нафар, Жиззах вилояти 31 нафар, Самарқанд вилояти 73 нафар, Андижон вилоятидан 33 нафар, Сурхондарё вилояти 53 нафар, Сирдарё вилояти 25 нафар, Фарғона вилоятидан 37 нафар, Хоразм вилояти 43 нафар ҳамда Тошкент вилояти 7 нафар ҳамда 11 нафар талаба чет эл фуқароларини ташкил этади.


Viewing all articles
Browse latest Browse all 2731


<script src="https://jsc.adskeeper.com/r/s/rssing.com.1596347.js" async> </script>