Quantcast
Channel: Toshkent farmatsevtika instituti
Viewing all articles
Browse latest Browse all 2731

“МАЪНАВИЯТ КУНИ” ТАДБИРИ.

$
0
0

2017 йил 26 апрель куни институт миқёсида “МАЪНАВИЯТ КУНИ” тадбири ташкил этилди. Тадбир институт “Мураббийлар” кенгаши, факультетлар ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. тадбир махсус ишлаб чиқилган режа  асосида олиб борилди (24.04.2017 йилда институт ректори томонидан имзоланган). Академик гуруҳларда мураббийлар бошчилигида 150 дан ортиқ давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар, маърузалар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Ўтказилган тадбирларда қуйидаги мавзулар кенг ёритиб берилди: “Академик Тошмуҳаммад Ниёзович Қори – Ниёзийнинг ҳаёти ва ижоди”, “Талабалар ўртасида китобхонликни шакллантиришда таълим муассасасининг ўрни”, “Интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари”, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб, “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик”, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан “Темур тузукларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни”, “Кийиниш маданиятига риоя этиш – талаба маънавияти кўзгуси”, “Она табиатни асраш – биз ёшларнинг бурчи!”.

    

    

Ҳар бир академик гуруҳларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирдан сўнг талабалар мураббийлар бошчилигида “Минор” мажмуасига, Аброр Хидоятов номидаги ўзбек драма театрга, “Зулфия” боғига, Ғ.Ғулом уй – музейига, институт музейига, “Саъант” музейига, Мустақиллик йилларида барпо қилинган иншоатларга, Тошкент фотосуратлар уйига ташриф уюштирилди. Тадбирга жами 1875 нафар талабалар ва 173 нафар профессор-ўқитувчилар, раҳбар ходимларнинг иштироки таъминланди. Мазкур тадбирлар ўқув машғулотларига таъсир кўрсатмаган ҳолда амалга оширилди. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида талабаларнинг ўқув машғулотлари ҳамда уларнинг талаб ва таклифлари асосида амалга оширилди. Барча олиб борилган амалий ишлар мураббийлар томонидан расмийлаштирилди ва институт “Мураббийлар” кенгаши раиси М.А.Ходжаева томонидан умумлаштирилди.

    


Viewing all articles
Browse latest Browse all 2731


<script src="https://jsc.adskeeper.com/r/s/rssing.com.1596347.js" async> </script>